БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АҲЛИ ОИЛАЛИЛАР!

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!
Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, оилангизни хурсанд қилинг.

ЭНГ БУЮК АСАР
Оила давлатдир подшоҳ, вазирли
Оила ҳикматдир сеҳрли, сирли,
Оила меҳнатдир, умрлик меҳнат
Оила машаққат, завқли бир заҳмат.
Оила асардир, энг буюк асар
Сўзлари гоҳ назм, гоҳи насрдир,
Оила ижоддир, оила асли –
Игнанинг учида турган қасрдир.
Абдунаби Ҳамро
